Юрислингвистика — профессор Шуҳрат Кўчимовнинг илмий сайти
Python (statik sayt generatori), PHP, SQLite, 3 til
Тошкент давлат юридик университети профессори, юрислингвистика олими учун уч тилли (ўзбек, рус, инглиз) илмий сайт.
Қурилгани: юрислингвистиканинг дунёдаги ва Ўзбекистондаги ҳолати, амалиётчилар ва талабалар учун бўлимлар; муаллифнинг китоблари, луғатлари, диссертациялари ва мақолаларидан иборат электрон кутубхона — ҳар бирини PDF ҳолида юклаб олиш мумкин; видео кутубхона; илмий мавзулар бўйича тезкор қидирув; алоқа ва изоҳ формаси, изоҳ админ тасдиқлагандан кейин чиқади. Профессор ҳамма нарсани ўзи таҳрирлайдиган бошқарув панели: матн, китоб, видео ва файллар; ҳар сақлашдан олдин автоматик нусха олинади, охирги 80 та ўзгаришдан исталганига қайтиш мумкин.