Тезкор алоқа: Telegram WhatsApp +998 50 404 22 08 Ҳар куни 09:00–21:00
Лойиҳалар
BarberGo — сартарошхонага навбатсиз ёзилиш ">

BarberGo — сартарошхонага навбатсиз ёзилиш

PHP, MySQL, REST API, Kotlin (Jetpack Compose), SwiftUI

Мижоз сартарош, хизмат ва бўш вақтни танлаб ёзилади — қўнғироқ ҳам, навбат кутиш ҳам керак эмас. Қурилгани: сайт ва REST API, iOS ва Android учун натив илова — киришда "мижоз" ёки "сартарош" танланади. Мижоз сартарошларни ишларининг расмлари билан кўради, бўш вақтга ёзилади, бир босишда ўша сартарошга қайта ёзилади ва баҳо қолдиради; тизим битта вақтга икки кишини ёздирмайди. Сартарош кунлик жадвали ва даромадини кўради, сўровни қабул қилади ёки рад этади, хизмат ва нархларни, иш вақтини ва портфолио расмларини ўзи бошқаради. Ҳар бир сартарошнинг иловасиз очиладиган ёзилиш саҳифаси, Telegram Mini App ва админ панел ҳам бор.
Сайтни очиш →