Янчар — колбаса ишлаб чиқарувчи учун буюртма ва ҳисоб тизими
PHP, SQLite, Telegram Bot API, Telegram Mini App
Улгуржи мижозлар "бугун нима чиқди?", "астаткам қанча?" деб заводга қўнғироқ қилиб ўтирмаслиги учун қурилган тизим.
Қурилгани: Telegram бот ва Mini App — мижоз каталогдан буюртма беради (килограмм каср билан, тезкор миқдор тугмалари, етказиш куни), буюртма ҳолатини кузатади, ҳар бир накладной, қайтариш, тўлов ва жорий қолдиқни кўради, исталган давр учун акт-сверка олади. Завод админ панелда ишлайди: буюртмани тасдиқлайди, эртага нима тайёрлаш кераклиги жамланмасини олади, накладной киритади, тўловларни ёзади, ҳар бир мижозга алоҳида нарх белгилайди ва ҳаммага ёки фақат қарздорларга хабар юборади. Юк чиқиши билан мижозга Телеграмда накладной ва янги қолдиқ келади. Мижоз қисми ўзбек ва рус тилларида.