Водий йўли автостансияси — такси стоянкаси учун диспетчер
PHP 8.3, MariaDB, Telegram Bot API, Click, Payme
Тошкент (Қўйлиқ) — водий йўналишидаги такси стоянкаси учун Telegram диспетчер: буюртма ҳайдовчилар гуруҳида талашиб олинмайди, стоянка навбати бўйича берилади.
Қурилгани: йўловчи ва ҳайдовчи учун иккита бот, битта база. Йўловчи йўналиш, манзил ва ўрин сонини танлайди; буюртма навбатдаги ҳайдовчига 60 сониялик таклиф бўлиб боради, жавоб бўлмаса кейингисига ўтади. Ҳайдовчилар гуруҳида ҳар бир буюртма ўзи янгиланиб турадиган битта хабар, мижознинг телефон рақами гуруҳга чиқмайди; йўловчилар гуруҳига ёзилган оддий матндан ("Андижондан Тошкентга 2 киши") буюртма тузилади. Ҳайдовчи ҳамёни ва обунаси — Click ва Payme орқали. Веб панел: ҳайдовчиларни тасдиқлаш, жонли навбат, статистика, йўналиш ва тарифлар, тўловлар, харажатлар. GitHub орқали автоматик деплой, кунлик захира нусха ва ҳар 15 дақиқада ҳолат текшируви.